1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Сурхондарёда қурилиш лойиҳаси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди

Музработ туманида архитектор ва бўлим бошлиғи фуқаронинг ишончига кириб, лойиҳа ҳужжатларини “муаммосиз” тасдиқлатиш учун 17 млн сўм пора олганида ушланди.

Сурхондарёда қурилиш лойиҳаси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди

Қурилиш ишларини лойиҳалаштиришга ихтисослашган МЧЖ архитектори Музработ туманида яшовчи фуқаронинг ишончига кирган ҳолда, унга қарашли бўлган, қурилиши тугалланмаган нотурар бино лойиҳа ҳужжатларини тегишли ташкилотлардан “муаммосиз” ўтказиб бериш эвазига фирибгарлик йўли билан 17 млн. сўм талаб қилган.

 

ДХХ ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, архитектор 17 млн сўмдан 1 млн сўмини Музработ туман қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғига бериши кераклиги маълум бўлиб, мазкур мансабдор ҳам ушбу пул маблағини олган вақтида ушланди.

 

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика