“Тайваннинг Хитойга қайтиши тарихий зарурат”
ХХР давлат кенгаши махсус ахборот-таҳлилий бюллетени чиқарди.

Хитой давлат кенгаши томонидан “Тайвань масаласи ва янги даврда Хитойнинг бирлашуви” номли ахборот-таҳлилий бюллетенни ишлаб чиқди. Унда орол атрофида кескинлашган ташқи сиёсий вазиятда Пекиннинг расмий позицияси очиб берилади.
“Тайвань масаласининг ҳал этилиши ва унинг тарихий ватани билан тўлиқ бирлашуви барча хитойликларнинг умумий мақсади ҳисобланади. Хитой тинч тараққиёт йўлидан оғишмай боради, шу билан бирга ҳар қандай ташқи аралашув босими олдида ҳеч қачон чекинмайди ва миллий суверенитети, хавфсизлиги ва тараққиёт манфаатларига таҳдидларга қараб турмайди”, – дейилади ҳужжатда.
Бюллетенда ХХР ва Тайвань бирлашуви юз бериши аниқ бўлган тарихий зарурат эканлиги таъкидланган. Шу билан бирга оролнинг ҳарбий куч воситасида қайтарилиши вариантлари келтирилмаган.
“Тинч бирлашувдан кейин Тайвань қитъадагидан фарқли ўлароқ юқори даражадаги мухторият асосидаги ижтимоий тизимни жорий этиши ва икки тизим узоқ вақт давомида биргаликда яшаши ва ривожланиши мумкин”, – деб қайд этилган маълумотномада.
Маълумот ўрнида: 2 августда АҚШ Конгресси вакиллар палатаси спикери Нэнси Пэлоси Тайванга ташриф буюрди. Шундан кейин Хитой орол атрофида йирик ҳарбий машғулотлар бошлашини эълон қилди. Тайвань атрофидаги олти нуқтада ўқув машқлари ўтказилган.
Аввалроқ Тайвань Хитойга жавобан ўз машғулотларини бошлагани тўғрисида хабар берилганди.







