1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Термизда Damas мактаб ўқувчисини уриб юборди

Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Термизда Damas мактаб ўқувчисини уриб юборди

Сурхондарё вилояти Термиз туманида “Damas” уриб юборган 8 ёшли бола ҳалок бўлди.

 

Ҳодиса 2025 йил 23 январь куни содир бўлган. М-41 автомобиль йўлининг Термиз тумани ҳудудидан ўтган қисмида Термиз-Шўрчи йўналишида ҳаракатланаётган “Damas” машинаси йўлни кесиб ўтаётган болани уриб юборган. 

 

Оқибатда Термиз туманидаги 17-мактабнинг 1-синф ўқувчиси бўлган бола оғир тан жароҳатлари олган ва кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан шифохонада вафот этган.

 

Қайд этилишича, ҳолат юз берган маҳаллада ЙПХ мутасаддилар иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилган ва унда ҳайдовчилар ҳам ота-оналар ҳушёрликка чақирилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика