Термизда фуқаро ўзини тепадан ташлаб, жонига қасд қилди
Ҳолат юзасидан Бош прокуратура баёнот берди.

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирида фуқаро ўзини юқори қаватдан ташлаб, жонига қасд қилгани айтилган видеолар тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матубот котиби Ҳаёт Шамсутдинов расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Термиз шаҳрида содир бўлган ҳодиса юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Ҳолат юзасидан судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган. Ҳодисанинг сабаблари аниқланмоқда”, дейилади расмий изоҳда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Термиз шаҳрида 18 ёшли талаба йигит ўзини 14-қаватдан ташлаб жонига қасд қилгани ҳақида хабар берилганди.







