Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги халқаро тил сертификати бўлмаган хорижий тиллар ўқитувчиларини ишдан бўшатиш юзасидан ҳудудий бошқармалар ва тизим ташкилотларига расмий кўрсатма бермаганини маълум қилди.
Вазирликнинг Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмалари республика кенгашига юбorgan расмий жавоб хатида қайд этилишича, жорий ўқув йилидан бошлаб хорижий тил ўқитувчиларида камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро сертификат бўлиши талаби бўйича меҳнат шартномаларини бекор қилиш тўғрисида ҳеч қандай топшириқ берилмаган.
Шунингдек, жавоб хатида таъкидланишича, август ойида хорижий тил ўқитувчилари учун чет тилини билиш даражасини аниқлаш мақсадида қўшимча тест синовларини ўтказиш режалаштирилмоқда.
Маълумот ўрнида, жорий йил июль ойи охирида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмалари республика кенгаши халқаро тил сертификати бўлмаган ўқитувчиларни ишдан бўшатмаслик бўйича Вазирликка расмий тақдимнома киритган эди.


