Спорт

Токио-2020 кундалигидан:  Учинчи кун беллашувлари қандай давом этмоқда?

Таэквондочимиз Никита Рафалович (-80 кг) ҳам Токио-2020 Олимпия ўйинларидаги иштирокини бошлади.

Токио-2020 кундалигидан:  Учинчи кун беллашувлари қандай давом этмоқда?

 

Ҳамюртимиз илк босқичда доминиканлик рақибини мағлуб этди. Моисес Эрнандесга қарши кечган баҳс 17:7 ҳисоби билан якунланди. Шу тариқа ҳамюртимиз мусобақадаги иштирокини давом эттирадиган бўлди. Вакилимиз чорак финалда озарбайжонлик Милад Беги билан беллашади.


Ўзбекистонлик яна бир таэквондочи  Олимпия ўйинларидаги иштирокини бошлади.  Нигора Турсунқулова (-67 кг) хитойлик рақибаси билан куч синашди. У муосасиз кечган жангларда кучли рақибаларидан бири хитойлик Жанг Менгю билан баҳслашди. Асосий вақт дуранг билан якунлангач, ғолиб қўшимча бўлимда аниқланди. Олтин очко учун кечган баҳсда хитойлик таэквондочи устун келди. Энди Менгю финалга чиққан тақдирда ҳамюртимиз бронза медали учун курашиш имкониятини сақлаб қолади.

 Қиличбозимиз Зайнаб Дайибекова ҳам Токио-2020  ўйинларидаги муваффақиятли иштирокини давом эттирмоқда. Бироз аввал у навбатдаги рақибини ҳам мағлуб этди. Иккинчи даврада ҳамюртимизга Осиё ўйинлари финалчиси хитойлик Ятси Шао рақиблик қилди. Дайибекова ушбу беллашувни ҳам кўнгилдагидек ўтказиб, 15:10 ҳисобида устун келди. Кейинги даврада Зайнаб Италия ва Жанубий Корея вакиллари ўртасидаги жанг ғолибига қарши курашади.

 

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ҳикматуллоҳ Тўраев Олимпиададаги ўз иштирокини ғалаба билан бошлади. -73 килограмм вазн тоифасидаги спортчи илк даврада германиялик Игор Вантдекени мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўлланма олди. Кейинги босқичда Ҳикматуллоҳ кореялик Ан Чангримга қарши татамига чиқади.

 

Ҳозиргина амалдаги Олимпия чемпиони Шаҳобиддин Зоиров илк жангини ўтказди . Рио-2016 Олимпиадаси ғолиби Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг) туркиялик Батухан Чифтчини 5:0 ҳисобида мағлуб этди. Амалдаги Олимпия ва жаҳон чемпиони Зоиров рақибига деярли имконият қолдирмади. Ҳатто, иккинчи раундда Чифтини нокдаун ҳолатига тушуришга ҳам улгурди. Баҳсни бошқариб борган ҳакамларнинг барчаси унинг ғалабасини эътироф этишди.  Шаҳобиддин Зоиров кейинги даврада Кабо-Верде вакили Давид Де Пинага қарши рингга кўтарилади.

 

 

Роналдуга қарши интизомий иш бошланди: мумкин бўлган жазо маълум бўлди

Роналдуга қарши интизомий иш бошланди: мумкин бўлган жазо маълум бўлди

Футболчининг ўзи ҳам федерация белгилайдиган жазони қабул қилишга тайёрлигини билдирган.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.