Жаҳон

"Толибон" — Афғонистон реаллиги — Залмай Халилзод

Истеъфога чиқарилган собиқ дипломат Афғонистон бўйича муҳим баёнотлар берди

"Толибон" — Афғонистон реаллиги — Залмай Халилзод

 

АҚШнинг Афғонистон бўйича собиқ махсус вакили Залмай Халилзод CBS каналига интервью берди. Унда дипломат Вашингтоннинг Афғонистондаги сиёсати ва чиқиб кетиш сабаблари бўйича муҳим фикрлар баён қилди.

 

Халилзод АҚШда икки хил йўл бўлганини маълум қилди– бирин-кетин позицияларни бой бериш ёки музокаралар олиб бориш. Шунингдек, Байденнинг афғонлараро келишув имзоланишини кутмай, қўшинларни олиб чиқиб кетгани тўғри қарор бўлганлиги қайд этилди. “Агар биз келишувни кутганимизда яна узоқ вақт Афғонистонда қолиб кетардик”, – деган Халилзод.

 

“Қўшинлар олиб чиқиб кетилишининг сўнгги босқичи даҳшатли бўлди, аммо бундан ҳам ёмон сценарий бўлиши мумкин эди. Биз бу вазиятда Кобулнинг ҳар бир кўчаси учун жанг қилардик ва шаҳар вайрон бўларди. АҚШ эвакуация жараёнида толибларнинг келишув талабларини бузмаслигига эриша олди”, – деб қўшимча қилган дипломат.

 

Шунингдек, АҚШ ҳар йили Афғонистонда йилига 40 миллиард доллар сарфлаганини, бу маблағлар Хитой билан қарама-қаршиликда зарурлиги таъкидланди.

 

“Афғонистонда демократия қуриб бўлмади, толиблар – мамлакатнинг реаллиги”, – деб хулоса ясаган Халилзод.

 

Аввалроқ Халилзод истеъфога чиқарилгани ҳамда Покистон “Толибон”га терроризмга қарши курашда ёрдам бераётгани  хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

"Толибон" — Афғонистон реаллиги — Залмай Халилзод | Zamon.uz