Жаҳон

Покистон “Толибон”га муҳим соҳада разведка маълумотлари тақдим этмоқда — The Washington Post

Покистон “Толибон” га ИШИДга қарши курашда ёрдам бермоқда.

Покистон “Толибон”га муҳим соҳада разведка маълумотлари тақдим этмоқда — The Washington Post

 

Покистон “Толибон” га ИШИДга қарши курашда ёрдам бермоқда. Бу ҳақда The Washington Post хабар берди.

 

Исломобод норасмий каналлар орқали разведка маълумотлари ва техник воситалар орқали толибларнинг террорчиларга қарши курашда ёрдам беряпти. Хусусан, ҳозирда ИШИД аъзоларининг телефонлари ва интернет алоқалари аниқланмоқда ва Афғонистон расмийларига тақдим этилмоқда.

“Покистон бизнинг биродаримиз ва бизни турли соҳаларда қўллаб-қувватлаб келмоқда. Хусусан, маълумотлар ва разведка ахбороти бериляпти. Агарда АҚШ ва дунёнинг бошқа давлатлари ҳам шундай қилса, биз ИШИДни саноқли кунларда мағлуб этган бўлардик”, – деган номи сир қолишини истаган “Толибон” аъзоси.

 

Шу билан бирга, “Толибон” вакили Билол Каримийинг сўзларига кўра, ҳаракат ИШИДни жиддий хавф сифатида кўрмайди. Аммо аноним покистонлик манбалардан бири, Исломобод ва Кобул ўртасида юқоридаги масала юзасидан норасмий мулоқот бўлаётганини маълум қилган.

 

The Washington Post Покистонни ИШИДга қарши Афғонистонга ёрдам бераётган кам сонли давлатлардан бири сифатида эътироф этди. Айрим АҚШ амалдорлари минтақавий рақобат, чуқур илдиз отган ишончсизлик ва толибларнинг айрим ҳаракатлари терроризмга қарши курашда ҳамкорликни қийинлаштирмоқда. Шундай бўлса-да, АҚШ қўшинлари чиқиб кетгандан кейин ҳам разведка хизматлари “Толибон”га террорчилар ҳақида маълумот берганлиги таъкидланган. Аммо нашр маълумотларига кўра, толиблар кўп ҳолатда бу маълумотларга қизиқиш билдирмаган ва ишонч билан қарамаган.

 

Бундан аввал Афғонистонда яшайдиган қирғизлар Қирғизистонга кўчирилиши ҳамда АҚШ ҳаво ҳужуми натижасида "Ал-Қоида" раҳбарларидан бири ўлдирилгани хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Эрон сулҳ бузилгани сабабли Ҳормуз бўғозини ёпди

ИИҚК Ҳормуз бўғози ёпилганини эълон қилиб, кемаларни ҳудудга яқинлашмаслик ҳақида огоҳлантирди.

custom img

Исроилнинг Ливанга берган зарбалари оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди

Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳга эришилганига қарамай, Ливанга ҳужумлар уюштирилмоқда.

custom img

Исроилда Эбола бўйича гумон қилинган бемор аниқланди

Бемор изоляцияга олинди, лаборатория текширувлари давом этмоқда.

custom img

Покистондаги кетма-кет портлашларда камида етти киши ҳалок бўлди

Ҳозирча портлашлар ортида ким тургани номаълум.

custom img

Эртага, 21 июнь йилнинг энг узун куни бўлади

Ёзги қуёш туриши туфайли кундуз соатлари энг юқори чўққига чиқади.

custom img

Россия мактабларида араб тили ўқитилади

Таълим вазирлиги араб тилини ўқитиш дастурини тасдиқлади, дарслар 1 сентябрдан бошланади.

custom img

Нью-Йоркдаги 174 йиллик тарихий черков бутунлай ёниб кетди

Бруклиндаги тарихий черков икки соат ичида кулга айланди.

custom img

Исроилнинг Ливандаги ҳаракатлари АҚШ-Эрон келишувига зарба бериши мумкин — WP

АҚШ разведкаси Нетаняхунинг Ливандаги сиёсати Трамп маъмурияти ва Эрон ўртасидаги келишувга путур етказиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"