Жаҳон

“Толибон” ҳаракати тўйларда мусиқани тақиқлаб қўйди

“Толибон” ҳаракати тўйларда мусиқани тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда “Afghanistan International” телеканали маълумотларига асосланиб, “ТАСС” хабар бермоқда.

“Толибон” ҳаракати тўйларда мусиқани тақиқлаб қўйди

 

 

Ҳаракат афғон тўйларига оид янги қоидалар ишлаб чиққан. Унга кўра, энди тўй маросимларида жонли мусиқа чалинмайди. Бу қарор собиқ аёллар вазирлиги  ўрнида тузилган “Ахлоқ полицияси” томонидан қабул қилинган.

 

Бундан ташқари, тўй зиёфатидан олдин никоҳ ўқитиш тақиқланди. Шунингдек, аёллар ва эркаклар алоҳида ўтириши белгилаб берилган. “Afghanistan International”нинг ёзишича, аксарият афғонлар ҳаётида тўй энг муҳим ҳодиса ҳисобланади. Одатда ушбу маросим уч кун давом этади.

 

Маълумот учун, 15 август куни Ашраф Ғани президентлик лавозимидан воз кечди. Шундан кейин “Толибон” ҳокимиятни эгаллади. 7 сентябрь куни мамлакатда янги ҳукумат тузилди.

 

Бундан аввал Қатар толибларни танқид қилгани ҳамда Британия махсус вакили “Толибон” билан учрашгани хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Эрондаги вазият Марказий Осиёда энг кўп Тожикистонга таъсир қилиши мумкин

2025 йилнинг биринчи ярмида Тожикистон Эрондан 600 млн долларлик маҳсулот импорт қилган.

custom img

Можтабо Хоманаий марҳум отаси томонидан тайинланган амалдорларни лавозимида қолдирди

Фармонга кўра, улар ишларини давом эттириб, марҳум Али Хоманаийдан олган кўрсатмаларига амал қилиши лозим.

custom img

БАА ҳаво ҳудудининг қисман ёпилиши 23 мартгача узайтирилди

Чекловлар АҚШ–Исроил ва Эрон ўртасидаги ҳарбий кескинлик фонида жорий этилган.

custom img

Трамп Минобдаги мактаб ҳужуми бўйича АҚШ жавобгарлигини рад этди

Вашингтон ҳужум сабабларини аниқлаш учун тергов олиб бормоқда.

custom img

Нетаняхунинг ўлими рад этувчи видео сунъий интеллект ёрдамида яратилган

Видеода қаҳва идишидаги суюқлик ҳаракат қилмаган ва миқдори камаймаган.

custom img

БААда Эрон ҳаво ҳужумлари оқибатида беш фуқаро ва икки ҳарбий ҳалок бўлди

Яна 145 киши турли даражадаги жароҳат олган.

custom img

Рим папаси Эрон билан уруш Худо томонидан қўллаб-қувватланаётгани ҳақидаги фикрларни танқид қилди

Шунингдек, у томонларни ўт очишни тўхтатиб, минтақадаги зўравонликка барҳам беришга чақирди.

custom img

Яқин Шарқдаги уруш саратонни даволаш учун зарур дорилар таъминотини хавф остига қўйди

Дори-дармонларини етказиб беришдаги кечикишлар саратонга чалинган беморларда касалликнинг ривожланишига сабаб бўлиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

“Толибон” ҳаракати тўйларда мусиқани тақиқлаб қўйди