
“Афғонистондаги айрим ҳодисалар бизни ташвишга солди, чунки бу ортга қадам ташлаш билан баробар. Биз толибларга ислом мамлакатлари айрим қонунларни амалга ошириши, хусусан, аёллар ҳуқуқи билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиши мумкинлигини кўрсатишга ҳаракат қиляпмиз”, — деган ал-Тани.
У “Толибон”ни собиқ ҳукумат даврида эришилган айрим ютуқларни сақлаб қолишга чақирди. Шунингдек, миллий ярашув бўйича мулоқот бошлаш зарурлигини таъкидлаган.
Маълумот ўрнида: Қатар “Толибон”нинг энг ишончли ҳамкорларидан бири. Ҳаракатнинг сиёсий офиси айнан шу ерда жойлашган. Қатар кўплаб соҳада, хусусан, Кобул аэропортини бошқаришда толибларга ёрдам бермоқда.
Аввалроқ “Толибон” собиқ ҳукумат тикланмаслигини маълум қилганди. Шунингдек, Аҳмад Масъуд Россия билан алоқа ўрнатишга ҳаракат қилаётгани ҳақида хабар берилганди.
Жаҳонгир Қўзиев


