Жаҳон

"Толибон" олий раҳбари "соядан чиқмоқда"

Хайбатулло Охунзода Қандаҳордаги мадрасада нутқ сўзлаган.

"Толибон" олий раҳбари "соядан чиқмоқда"

 

“Толибон” олий раҳбари Хайбатулло Охунзода илк бор омма олдида чиқиш қилди. Бу ҳақда Pajhwok ахборот агентлигига таяниб, “ТАСС” хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, Охунзода Қандаҳор шаҳридаги мадрасалардан бирида нутқ сўзлаган. Ушбу тадбирнинг бирор-бир даражада ёритилиши қатъиян тақиқланган. Аммо кўп ўтмай, ижтимоий тармоқларда Охунзоданинг мадрасадаги нутқи ёзиб олинган аудиоёзув тарқалиб кетган.

 

Таъкидланишича, толиблар олий раҳбари ўз чиқиши давомида сиёсий мавзуларга тўхталмаган. Нутқ асосан диний масалаларга тааллуқли бўлган. Pajhwok агентлиги маълумотларига кўра, Охунзоданинг мадрасада бўлган пайти Қандаҳорда хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

 

Маълумот ўрнида: Хайбатулло Охунзода 7 октябрь куни “Толибон” томонидан Афғонистон олий раҳбари деб эълон қилинди. Аммо баъзи экспертлар Охунзодани бир неча йил олдин вафот этган деб ҳисоблашади. Унинг ўзи Афғонистон раҳбари деб эълн қилингандан кейин ҳам бирор марта кўриниш бермаган.

 

Аввалроқ Ўзбекистон ва Россия темирйўлчилари трансафғон темирйўли бўйича ҳамкорликда иш бошлагани ҳамда АҚШнинг Афғонистондаги иштирокига оид кўплаб маълумотларни олиш чеклаб қўйилгани хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.