1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Тошкент Марказий Осиё бадминтон чемпионатига мезбонлик қилади

Турнирда 7 давлат вакиллари U-23, U-17 ва U-15 ёш тоифаларида иштирок этади.

Тошкент Марказий Осиё бадминтон чемпионатига мезбонлик қилади

Жорий йилнинг 15–23 сентябр кунлари Тошкент шаҳрида Марказий Осиё бадминтон чемпионати бўлиб ўтади. Ушбу нуфузли мусобақа Ўзбекистон Бадминтон Федерацияси ташаббуси билан ташкил этилмоқда.

 

Чемпионатда 7 давлат — Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Эрон ва Мўғулистон вакиллари иштирок этиб, U-23, U-17 ва U-15 ёш тоифаларида куч синашади.

 

Бадминтон ўз ичида эпчиллик, тезкорлик, ирода ва маҳоратни мужассам этган спорт тури саналади. Тошкентда ўтказиладиган мазкур чемпионат нафақат спортчилар учун ғалаба йўлидаги синов, балки минтақа халқларини бирлаштирувчи, дўстлик ва ҳамкорлик ришталарини мустаҳкамловчи йирик тадбир бўлиши кутилмоқда.

 

Мусобақа давомида ёш спортчилар ўз маҳоратларини синовдан ўтказиб, янги рекордлар ва унутилмас лаҳзаларни тақдим этишлари шубҳасиз.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика