1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

FIFA Президенти Жанни Инфантино Тошкентга келади

У Ўзбекистон – Эрон ўртасидаги CAFA Nations Cup 2025 финал учрашувини бевосита стадиондан кузатиши кутилмоқда.

FIFA Президенти Жанни Инфантино Тошкентга келади

Халқаро футбол жамоатчилиги эътиборидаги шахс — FIFA Президенти Жанни Инфантино яқинда Тошкентга ташриф буюради. У Ўзбекистон футбол ассотсиасияси таклифи билан CAFA Nations Cup 2025 финал учрашувини бевосита стадиондан кузатиши кутилмоқда.

 

Маълум қилинишича, Инфантино ташрифи давомида Ўзбекистон футболи ривожига доир лойиҳаларни ЎФА раҳбарияти билан муҳокама қилади. Шунингдек, у Миллий футбол маркази фаолияти билан яқиндан танишади.

 

Эслатиб ўтамиз, финал учрашуви 8 сентябрь куни соат 19:30 да “Олимпия” стадионида бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эрон билан ғолиблик учун курашади.

 

Аввалроқ, 5 сентябрь куни Ўзбекистон Қирғизистонни 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, финалга йўлланма олганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика