1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон / 
  4. Тошкент метросида поездлар тезлиги камайтирилади

15:49 / 27.06.2022

1.1k

Тошкент метросида поездлар тезлиги камайтирилади

Тошкент метросида поездлар тезлиги камайтирилади

Бунга ҳароратнинг кескин кўтарилиши сабаб бўлган.

 

Ўзбекистонда об-ҳавонинг кескин кўтарилиши туфайли Тошкент метросида поездлар тезлигига чеклов киритилади. Бу ҳақда Метрополитен ахборот хизмати хабар қилмоқда.

 

Маълум қилинишича, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тошкент метрополитенининг барча ерусти бекатларида ҳаракатланаётган поездлар тезлиги соат 12:00 дан 18:00 га қадар камайтирилади.

 

“Бу орада электропоездлар қатновидаги оралиқ интерваллар ҳам ўзгаради, яъни ортади”, — дейилади хабарда. 

 

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Ўзбекистонда аномал иссиқ кузатилаётгани сабабли темирйўл поездлар тезлигига ҳам чеклов киритилганди.

 

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика