Ўзбекистон

Тошкент метросида вестибюлларнинг иш вақти узайтирилди

Йўловчилар бугундан бошлаб вестибюллар кечки соат 19.00 дан кейин ҳам ишлаётганини айтмоқда.

Тошкент метросида вестибюлларнинг иш вақти узайтирилди


Йўловчиларга қулайлик яратиш ва хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш мақсадида 2022 йилнинг 1 июнь санасидан бошлаб Тошкент метросида вестибюлларнинг иш вақти узайтирилади. Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати хабар бермоқда.


Қайд этишилича, “Ҳамид Олимжон”, “Пушкин”, “Мирзо Улуғбек”, “Ойбек”, “Беруний”, “Абдулла Қодирий”, “Новза”, “Тошкент”, “Космонавтлар”, “Чорсу”, “Тинчлик”, “Туркистон”, “Шаҳристон”, “Бодомзор” ҳамда “Минор” метро бекатларининг 2-вестибюли (кириш ва чиқиш қисми) тонгги соат 05:00 дан кеч соат 00:00 га қадар йўловчиларга хизмат кўрсатади. 


Йўловчиларнинг маълум қилишича, “Ўзбекистон” метро йўналишининг “Тошкент” бекатида 2-вестибюл бугундан бошлаб янги тартибда ишламоқда. Zamon.uz манбалари бугун, 31-май куни соат 20.30 атрофида ушбу бекатда вестибюл фаолияти давом эттирилаётганига гувоҳ бўлганини айтди. 


Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар бекатларнинг 2-вестибюли (кириш ва чиқиш қисми) қадар тонгги соат 07:00 дан 19:00 га қадар йўловчиларга хизмат кўрсатган.

 

custom img

"Ҳозир "А полосалар" ишламаяпти, иккита муаммо бор" — ҳоким ўринбосари

Тошкент шаҳар ҳокимининг транспорт ва йўл инфратузилмаси бўйича ўринбосари “А” тасмали айрим йўлларда тест режимида камера кузатуви йўлга қўйилишини айтди. Бахтиевнинг сўзларига кўра, шу пайтгача йўлаклар "гост" талабларига мослаштирилган. “Тайёргарлик кўрилди, ҳамма иш амалга оширилди. Ҳозир қонунчилик даражасида фиксация қилиш имконияти бор. “Запуск” қилсак бўлди”, — деди у.

custom img

Ўзбекистон бўйлаб 13–14 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

Шунингдек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Мен ҳам кўчат экаман” акцияси ташкил этилади.

custom img

Устюртдаги қудуқдан катта босим билан табиий газ оқими олинди

Табиий газ истеъмолчиларга етказиш мақсадида қудуқ газ инфратузилмасига уланади.

custom img

Юнусобод туманида янги қурилаётган турар жой биносида ёнғин содир бўлди

Ёнғин сабаб бинонинг иккинчи қаватидаги қурилиш материаллари ёниб, заҳарланиш ҳолати кузатилган.

custom img

Ўзбекистонда яширин жангларни ташкил қилганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев уюшган жиноятчиликка қарши янги чораларни тасдиқлади.

custom img

Ўзбекистонда электр истеъмоли бир кунда 267 млн кВт соатга етиб, рекорд қайд этилди

Ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 20,9 фоизи қайта тикланувчи энергия манбалари ҳиссасига тўғри келган.

custom img

Ёшлар – янги ғоялар манбаи: ёш журналистлар билан очиқ суҳбат

"Ёшлар куни” доирасида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раҳбариятининг ёш журналистлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

custom img

Бекободда 11-синф ўқувчисининг ўлими юзасидан 5 киши қамоққа олинди

Жабрланувчи пичоқланиш оқибатида вафот этган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"