Тошкент метросида фолият юритувчи 2 нафар ходим масъулияцизлиги сабаб ишдан бўшатилди. Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, масъуллар томонидан ўтказилган текширув натижасида “Қўйлиқ” метро бекатида блок-пост навбатчиси ва оператор йўловчига хизмат кўрсатиш маданиятини қўпол тарзда бузганлиги аниқланган.
“Ўз вазифаларига масъулиятли бўлмагани ва белгиланган йўриқномага мувофиқ иш юритмагани учун ушбу икки нафар ходим ўз вазифасидан озод этилди”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Тошкент метросининг Мирзо Улуғбек бекатида номаълум эркак ўзини поезд тагига ташлаб, вафот этгани хабар қилинганди.