Ўзбекистон

Тошкент меторосида йўловчи қайтим йўқлиги сабаб кассадан қайтарилди

Ҳолат бўйича метрополитен узр сўраб чиқди.

Тошкент меторосида йўловчи қайтим йўқлиги сабаб кассадан қайтарилди

 

 

Ижтимоий тармоқда йўловчилардан бири шошилиб “Туркистон” метро бекатига тушгани ва кассага эллик минг сўм пул бериб, чипта олмоқчи бўлганида оператор қайтим йўқлиги сабаб уни ортга қайтаргани ҳақида хабар тарқалди. Мазкур ҳолатга Тошкент метрополитени муносабат билдирди.

 

Маълум қилинишича, Тошкент метрополитенидаги касса операторлари навбатчилик асосида фаолият юритишади. Ҳолат юз берган вақтда оператор кундузги навбатчиликни қабул қилаётган бўлиб, навбатчилик алмашилганидан сўнг доимий равишда кассадаги мавжуд пуллар метрополитен йўриқномасига асосан олиб кетилади. Кунлик пул айланмасидан келиб чиқилиб қайтим учун кассада юз минг сўм нақд пул фонди қолдирилади.

 

Хусусан, келган илк йўловчиларнинг бири юз минг сўм,  яна бири эса эллик минг сўм купюра бериб, чипта ҳарид қилгани учун кассада қайтим учун етарли маблағ қолмаган. Шунингдек,  жами 3,5 дақиқа вақт ичида катта оператор бекатнинг иккинчи вестибюлидан қайтим учун пул олиб келган.

 

“Келтирилган ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўраймиз”,— дейилади хабарда.

 

 

custom img

Самарқандда ҳокимлар делегацияни “оилавий сафар”га айлантиргани аниқланди

Ҳокимнинг хотини, ўғли, ҳайдовчиси ва бошқа умуман алоқаси бўлмаган шахслар хорижий хизмат сафарига юборилган.

custom img

Эрондаги ўзбекстонликлар Туркманистон орқали эвакуация қилинади

Асосий йиғилиш жойи Серахш шаҳри бўлиб, дипломатик миссия ходимлари фуқароларни кутиб олиб, хавфсиз ташишни таъминлайди.

custom img

Тошкентда нарколаборатория ташкил қилган шахс қўлга олинди

Қидирув давомида 49,9 кг синтетик наркотиклар ва 48 литр прекурсорлар топилди.

custom img

Ким Эрон, кимлар АҚШ-Исроил томонда?

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қилган ҳужуми ҳали ҳам давом этмоқда. Уруш янги босқичга кирди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон фуқароларини Форс кўрфази давлатларидан эвакуация қилишни буюрди

Жидда—Тошкент йўналишида репатриация рейсларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш вазифаси юклатилди.

custom img

Тошкент ва Наманганда 33,4 минг дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди

Тезкор тадбирлар давомида ноқонуний дори савдоси билан шуғулланган бир нечта шахслар қўлга олинди.

custom img

Prix Versailles Ўзбекистондаги Ислом Цивилизацияси марказини 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритди

Марказ учта олий халқаро унвонларидан бирига даъвогар сифатида ҳам тан олинди.

custom img

Доҳа аэропортида қолиб кетган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилаётгани маълум қилинди

28 феврал куни Қатар ҳаво ҳудудининг вақтинча ёпилгани туфайли Тошкентга қайтаётган 48 нафар Ўзбекистон фуқароси аэропортда қолиб кетган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Тошкент меторосида йўловчи қайтим йўқлиги сабаб кассадан қайтарилди