1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкент метроси ишчиси пора билан қўлга тушди

Аввалроқ метрополитеннинг икки нафар ходими йўловчига хизмат кўрсатиш маданиятини қўпол тарзда бузгани учун ишдан олинганди.

Тошкент метроси ишчиси пора билан қўлга тушди

 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан Тошкент метроси ишчиси пора олаётган вақтида ашёвий даллилар билан қўлга олинди. Бу ҳақда метпополитен матбуот хизмати хабар берди. 

 

Маълум қилинишича, ходим М. С. фуқаро А.Й. нинг ушбу корхонага ишга киришига ёрдам бериши эвазига 400 АҚШ доллари пулларини талаб қилган. 

 

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан Тошкент метрополитенида дам олиш уйи навбатчиси вазифасида ишлаб келаётган М.С. га нисбатан Жиноят Кодексининг 25, 168-моддаси 3-қисми “б” ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин метронинг “Қўйлиқ” бекатида блок-пост навбатчиси ва оператор йўловчига хизмат кўрсатиш маданиятини қўпол тарзда бузгани учун ишдан бўшатилганди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика