1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда 1-сон шаҳар шифохонаси биноси дарз кетди

Бинода даволанаётган беморлар бошқа жойга кўчирилган.

Тошкентда 1-сон шаҳар шифохонаси биноси дарз кетди

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги 1-сон шаҳар клиник шифохонаси биноси дарз кетгани ҳақида хабарлар тарқалди.

 

Аниқланишича, мазкур ҳолат кеча, 8 июль куни шаҳар 1-сон клиник шифохонасининг 5 қаватли биноси 2-қаватида кузатилиб, оқибатда бинонинг балкон қисми тагидаги тўсинга дарз кетган.

 

Шундан сўнг бу ҳақида дарҳол Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизими ходимларига маълумот берилиб, бўлимда даволанаётган беморларнинг бир қисми вақтинча бинонинг бошқа тарафига эҳтиёт чораси сифатида кўчирилган.

 

Шунингдек, “Ўзоғирсаноатлойиҳа” институти экспертлари томонидан бино тўлиқ текширувдан ўтказилган. Ўрганиш натижасида иншоотнинг зарарланиш ҳолати фақат локал чарактерга эга эканлиги, дарз кетиш балкон қисмигагина тааллуқлилиги юзасидан хулоса берилган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика