Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида Lacetti ёнаётгани айтилган видеолар тарқалганди. Ҳолат юзасидан шаҳар ИИБ ЙҲХБ расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳодиса 21 октябрь куни соат 00:10 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳкўчасида юз берган. Унда Lacetti ва Cobalt русумли автомашиналари ўзаро тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Тўқнашувдан сўнг Ласетти автомашинасида ёнғин юзага келган.
Шаҳар ФВБга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 00:22 да етиб бориб, ёнғин соат 00:29 да ўчирилган. Ёнғин оқибатида жароҳат олганлар йўқ.
ЙТҲ натижасида Cobalt автомашина йўловчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳамда ФВБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


