1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда “Сунъий интеллект альянси” ташкил этилади

Унинг таркибига йирик давлат корхоналари, банклар ва олийгоҳлар киритилади.

Ўзбекистонда “Сунъий интеллект альянси” ташкил этилади

Ўзбекистонда “Сунъий интеллект альянси” ташкил этилади. Бу ҳақида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

 

“Биз 2030 йилга бориб, сунъий интеллект бўйича “TOP-50” та давлат қаторига киришни мақсад қилганмиз. Шу боис, илғор хорижий тажрибадан келиб чиқиб, “Сунъий интеллект альянси”ни ташкил қиламиз”, – дея таъкидлади Президент.

 

Ушбу альянс таркибига соҳада самарали фаолият юритаётган етакчи компаниялар, хорижий экспертлар ва ватандошларимиз, йирик давлат корхоналари, банклар ва олийгоҳлар киритилади.

 

Альянснинг асосий вазифалари етакчи халқаро илмий-тадқиқот марказлари ва акселераторлар билан ҳамкорликни кучайтириш, ўзимиздаги дастурлар бўйича медиа-контентни яратиб, халқаро ПР кампанияларни ташкил этиш, маҳаллий корхоналар ва мутахассисларнинг халқаро кўргазма, форум ва конференциялардаги иштирокини ташкил этишдан иборат бўлади.

 

Йиғилишда ҳудуд ва тармоқлар раҳбарлари ҳисобот берди, соҳадаги стартаплар асосчилари ва информатика ўқитувчиларининг фикрлари тингланди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика