ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси ўтказилиши муносабати билан 2025 йил 30 октябрдан 14 ноябргача Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, мазкур даврда шаҳар ҳудудида халқаро тадбирни юқори даражада ташкил этиш мақсадида хавфсизлик чораларини кучайтириш, транспорт оқимини тартибга солиш ҳамда меҳмонлар ҳаракатини қулайлаштириш ишлари олиб борилади.
Транзит транспорт воситалари учун муқобил ҳаракат йўналишлари белгиланган. ИИВ фуқаролардан ушбу кунларда шаҳар томон йўлга чиқиш режасини олдиндан қайта кўриб чиқишларини сўради.


