Тошкентда икки фуқаро ўзаро жанжаллашди
Тортишув “майда безорилик” сифатида расмийлаштирилди.

Ижтимоий тармоқларда икки фуқаро ўзаро жанжаллашган ҳолат акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ҳолат юзасидан расмий маълумот тақдим этилди.
6 июнь куни соат тахминан 17:00 ларда Олмазор тумани, Сағбон 1-берк кўчасида 1993 йилда туғилган U.E. таниши — шу йилда туғилган M.A. билан оғзаки тортишувга киришиб, жанжал кўринишига келиб қолган. Атрофда бўлган фуқаролар уларни ажратган.
Ҳодиса натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси — “Майда безорилик” аломатлари бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун иш Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судига юборилган.







