1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Трамп: “Жаннатга кириш учун 15 доллар керак”

АҚШ президенти тарафдорларига мурожаат қилиб, "Американи яна буюк қилиш" мақсадида 24 соатлик хайрия акциясини эълон қилди.

Трамп: “Жаннатга кириш учун 15 доллар керак”

АҚШ президенти Доналд Трамп ўз тарафдорларига юборган мурожаатида ўзини “илоҳий миссияга эга шахс” сифатида таърифлаб, уларни 15 доллар миқдорида хайрия қилишга чақирди.

 

Metro газетаси эълон қилган мактуб матнида Трамп “мен жаннатга киришга ҳаракат қилмоқдаман”, дея таъкидлаган. У ўтган йили юз берган суиқасд воқеасини эслаб, “ўқ унинг терисини тешгани”ни қайд этган ва ўша пайтда Худо уни “Американи яна буюк қилиш” учун асраб қолганига ишонишини билдирган.

 

Трамп мурожаатида тарафдорларининг барча синовларда – сайловларда, суд жараёнларида ва суиқасд пайтида унинг ёнида бўлганини алоҳида таъкидлади. Шу боис у “ҳеч қачон ортга чекинмаслик ва мамлакатни қутқариш курашидан воз кечмаслик” зарурлигини таъкидлаб, 24 соатлик маблағ йиғимида иштирок этишga чақирди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика