1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Бразилияда пеналти қайтарган дарвозабон вафот этди

34 ёшли спортчи муваффақиятли сейвни нишонлаш вақтида хушини йўқотиб йиқилган.

Бразилияда пеналти қайтарган дарвозабон вафот этди

Бразилиянинг Сан-Мигел шаҳрида бўлиб ўтган мини-футбол учрашувида фожиали ҳодиса юз берди. Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, 34 ёшли дарвозабон пеналти зарбасини қайтариш вақтида тўп унинг кўкрагига тегиб, хушини йўқотган.

 

У муваффақиятли сейвни нишонлашга улгурмай, майдонга йиқилган. Тезкор тиббий ёрдам кўрсатилган ҳолда спортчи шифохонага олиб борилган. Шифокорларнинг бир соатдан ортиқ давом этган реанимация чоралари натижа бермади ва футболчи вафот этди.

 

Воқеа юз берган Аугусто муниципалитети маъмурияти ҳодиса муносабати билан мотам эълон қилди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика