Жаҳон

Туркия нима учун Россияга санкция қўллай олмайди?

Эрдўған вакили жавоб беради.

Туркия нима учун Россияга санкция қўллай олмайди?

 

Расмий Анқара Россияга қарши санкция жорий этмоқчи эмас.

Бу ҳақда Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг расмий вакили Иброҳим Калын маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бу Москва билан мулоқот канали сақланиб қолиши учун муҳим.

 

“Биз ўз давлатимиз манфаатлари юзасидан ҳаракатланишимиз керак. Россия билан музокара олиб бора оладиган томон бўлиш керак. Барча алоқалар узилганда ким Москва билан гаплашади? Биз бу канал сақланиб қолиши учун ҳам санкциялар жорий этишни режалаштирмаяпмиз”, – деган у CNN Turk телеканалига берган интервьюсида.

 

Шунингдек, у Анқарага зарар етказадиган чоралар кўрилмаслигини таъкидлаган. Сиёсатчининг сўзларига кўра, Туркиянинг "Россия билан туризм, табиий газ етказиб бериш, қишлоқ хўжалиги соҳаларида қалин савдо алоқалари бор”.

Маълумот ўрнида: 24 февраль куни Россия Украина шарқида махсус операция бошлашини эълон қилди. Ҳозирда мамлакатнинг турли нуқталарида жанглар кетмоқда. Ғарб бунга жавобан Москвага санкциялар жорий этди. Қора рўйхатда Путин, РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва бошқа кўплаб олий мартабали амалдорлар ҳам бор.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зеленский Байден билан телефонда мулоқот қилгани тўғрисида хабар берилганди. 

custom img

Россияда айрим заправкаларда амалдорларга бензин навбатсиз берилмоқда

Саратов, Краснодар, Челябинск ва Волгоград вилоятларидаги айрим ёнилғи қуйиш шохобчаларида давлат хизматчиларига навбатсиз ёки хизмат гувоҳномаси асосида бензин сотилаётгани айтилмоқда.

custom img

Дамашқда Адлия саройи яқинидаги портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Айрим фуқаролар портлашга собиқ Президент Башар Асаднинг тарафдорлари алоқадор эканини айтмоқда.

custom img

Ўзбекистон делегацияси Али Хоманаий билан видолашув маросимида иштирок этди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Эронга ташриф буюрди.

custom img

АҚШ Нигериядан ҳарбийларининг асосий қисмини олиб чиқди

AҚШ Нигерияда ИШИДга қарши бир неча ой давом этган қўшма ҳарбий операция якунлангач, мамлакатга юборилган ҳарбий хизматчиларининг асосий қисмини олиб чиқди.

custom img

Покистонда йўловчи автобуси жарликка қулади: камида 40 киши ҳалок бўлди

Яна 8 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

custom img

“Эрон АҚШнинг деярли барча талабларига рози бўлди” — Трамп

АҚШ президенти Эрон билан музокараларда муҳим силжиш кузатилаётганини билдириб, якуний келишувга яқин қолинганини айтди.

custom img

Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 2595 кишига етди

Зилзиладан буён вайроналар остидан 6462 киши тирик қутқарилган.

custom img

Таиландда даҳшатли ЙТҲ: 11 ёшли бола роҳиблар гуруҳини уриб юборди

Бола 34 нафар роҳиблар кетаётган гуруҳни уриб юборган, ҳалок бўлганлар сони 10 нафарга етди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"