Туркия ғарбидаги Баликесир шаҳрида 6,1 магнитудали зилзила қайд этилди, деб хабар берди TRT Haber Фавқулодда вазиятлар департаменти маълумотларига таяниб.
Зилзила эпицентри 11 км чуқурликда жойлашган. Ер силкинишлари Истанбул ва қўшни вилоятларда ҳам сезилган. Туркия ички ишлар вазири Али Йерликаянинг айтишича, экспертлар вазиятни кузатмоқда.
“Ҳозирда ҳеч қандай салбий оқибатлар кутилмайди”, деди жаноб Йерликая. Миллият газетаси: “Зилзила оқибатида бир бино қулаиб тушди”, деб ёзади.


