Афғонистоннинг Кобул шаҳрида Толибон ҳаракати томонидан аёллар гўзаллик салонларини ёпиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Tolo News ахборотига кўра, таъқиқ доирасида юзлаб салонлар фаолияти тўхтатилган. Гувоҳларнинг маълум қилишича, ҳаракат вакиллари бино ва иншоотларни текширувдан ўтказиб, аниқланган салонларнинг жиҳозларини мусодара қилмоқда ёки уларни бутунлай йўқ қилмоқда.
Мазкур чоралар натижасида гўзаллик соҳасида фаолият юритган минглаб аёлларнинг даромад манбалари йўқолди. Расмий маълумотларга кўра, таъқиқ жорий этилишидан аввал бу соҳада қарийб 60 минг аёл ишлаган бўлиб, уларнинг аксарияти оилаларининг ягона боқувчиси бўлишган.


