Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидаги автомобилларга газ тўлдириш шохобчасида ёнғин юз берди. Бу ҳақида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ҳолат 13 октябрь куни соат 13:51 да Олтиариқ тумани “Беруний” МФЙ Полосонобод кўчасида жойлашган МЧЖ га қарашли “заправка”да юз берган. Шохобчада метан газ қуйиш жараёнида Damas русумли автомобилнинг ташқи кузов қисми қисман ёнган. Ёнғин қисқа фурсат ичида МЧЖ ишчи хизматчилари ва ҳайдовчилар томонидан бирламчи ёнғин ўчириш воситалари орқали ўчирилган.
Ёнғин натижасида жабрланганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.


