1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Тюменда беш нафар Ўзбекистон фуқароси ЙТҲ натижасида жабрланди

Уларнинг икки нафари болалар бўлган.

Тюменда беш нафар Ўзбекистон фуқароси ЙТҲ натижасида жабрланди

 

Тюмен вилоятининг Аромашево – Вагай трассасида содир бўлган ЙТҲда беш нафар Ўзбекистон фуқароси, жумладан, икки бола жабрланган.

 

Mаълум қилинишича, ўзбекистонликлар бўлган машина Россия чегараси томон кетаётган бўлган.

 

“Бугун Киа автомобили Аромашево – Вагай йўлининг 18-километрида ариққа сирғалиб кетиб, ағдарилиб кетган. Уч ва беш ёшли икки бола, 30 ва 32 ёшли йўловчилар ҳамда ҳайдовчи жабрланган. Автоҳалокатда жабрланганларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлиб, улар Сургутдан Россия чегараси томон кетаётган бўлган”, — дейилади хабарда.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, 28 ёшли ҳайдовчи ҳаракат вақтида тезликни оширган. Қўшимча сабабларга эса ойдинлик киритилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика