1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Ҳиндистонда 18 киши ЙТҲ қурбони бўлди

Ҳалокатга қуюқ туман сабаб бўлган.

Ҳиндистонда 18 киши ЙТҲ қурбони бўлди

 

Ҳиндистоннинг шарқий қисмидаги Ғарбий Бенгалияда автомобиль ва тош ортилган юк машинасининг тўқнашуви оқибатида камида 18 киши ҳалок бўлди, яна беш киши жароҳат олди. Бу ҳақда Синхуа хабар берди.

 

Жабрланганлар энг яқин шифохонага етказилган.

 

Дастлабки тергов натижаларига кўра, автоҳалокатга эҳтиётсизлик ва ҳудуддаги қуюқ туман сабаб бўлиши мумкин.

 

Ҳиндистонда ҳалокатли бахтсиз ҳодисалар тез-тез содир бўлади ва одатда транспорт воситаларининг ортиқча юкланиши, ёмон йўл шароитлари ҳамда эҳтиётсизлик бунга сабаб бўлади. Расмий маълумотларга кўра, мамлакат бўйлаб ҳар йили 500 мингга яқин йўл-транспорт ҳодисаларида 150 мингга яқин одам ҳалок бўлади.

 

Аввалроқ Покистоннинг Панжоб вилоятидаги трассада юк машинаси ва йўловчи автобус тўқнашуви оқибатида 30 киши қурбон бўлган эди.  Шунингдек, Мексикада сайёҳлар автобусининг ағдарилиши натижасида 19 нафар инсон ҳаётдан кўз юмгани ҳақида хабар қилинганди.

 

Насиба Тўхтаева

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика