Украина президенти офиси кунлик йўқотишларни очиқлади
Бу расмий статистикадан 2 баробар кўп эканлиги аниқланган.

Украинанинг ҳар куни 100-200 атрофида аскарлари ҳалок бўлмоқда. Бу ҳақда Владимир Зеленский офиси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Россия ва Украина имкониятлари ўртасида мувозанатнинг йўқлиги йўқотишларнинг асосий сабабларидан бири ҳисобланади. Подоляк Киевга юзлаб артиллерия тизимлари зарурлигини таъкидлаган. Хусусан, украин армиясига 300 та реактив ўт очиш тизимлари зарур.
Бундан аввал Украина президенти Владимир Зеленский Киев кунига 100 га яқин ҳарбийлар йўқотаётганини маълум қилганди. Шунингдек, у кунига 500 аскар ярадор бўлаётганини қайд этганди.







