Дунё
Ўзбекистон
Сиёсат
Иқтисодиёт
Hi-Tech
Спорт
Lifestyle
Медиа
Энг долзараб
Махсус рукнлар
ДунёИюн 01, 2022 08:54
Украина армиясининг кунлик йўқотишлари очиқланди

 

Украина кунига 60-100 тагача аскар йўқотмоқда. Бу ҳақда Владимир Зеленский Newsmax телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

 

“Украина шарқидаги вазият оғирлигича қолмоқда. Биз кунига 60-100 тагача аскар йўқотмоқдамиз. 500 га яқин ҳарбий ярадорга айланмоқда”, – деган у.

 

Унинг қўшимча қилишича, шарқда мудофаа чизиғи ушлаб турилибди, Харьковда эса қарши ҳужумлар амалга оширилмоқда.

 

Зеленский Киев ҳеч бир ҳудудни Россияга бермаслигини таъкидлаган.

 

“Биз қайсидир ҳудудни бермоқчи эмасмиз. Чунки, бу бизнинг ҳудуд, бизнинг суверенитет. Аммо айрим ҳудудлар билан боғлиқ қийинчиликлар бор. Бу масалалар муҳокама қилиниши мумкин”, – деб қайд этган президент.

 

Аввалроқ Россияга қарши янги санкциялар пакети кўриб чиқилгани тўғрисида хабар берилганди.

Охирги воқеалар

Ҳаммасини кўрсатиш