Украина Россия билан музокараларда кучсиз позицияда эканини тан олди
Москва билан мулоқот гуруҳи раҳбари бу ҳақда гапирган.

Украинанинг Россия билан музокаралардаги позицияси заиф. Бу ҳақда РФ билан мулоқот гуруҳи раҳбари Давид Арахамия маълум қилди.
Ҳақиқатдан ҳам музокаралар столида бизнинг позициямиз кучсиз. Шу сабабдан биз мулоқот олиб бормаяпмиз. Қандайдир йўл билан вазиятни тубдан ўзгартиришимиз керак, — деган у.
Арахамиянинг сўзларига кўра, томонлар амалда музокараларни тўхтатиб қўйган бўлсада, ҳафтада бир-икки маротаба телефон орқали мулоқот қилиб турибди. Шу билан бирга сиёсатчининг қўшимча қилишича, Москва ва Киевда мулоқотни давом эттириш имкони йўқлигини яхши тушунишади.
Аввалроқ Украина армияси кунига қанча аскар йўқотаётгани маълум бўлганди.







