Европанинг энг бой давлати Украинага 1 миллиард евро беради
Бу мамлакатнинг иқтисодий тикланиши учун йўналтирилади.

Норвегия Украинага 1 миллиард евро бермоқчи. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Йонас Гар Стере Владимир Зеленский билан учрашув давомида маълум қилди.
"Мен бугун бу ерга Норвегия Украина халқи билан бирга эканини айтгани келдим... Биз сизнинг давлатингиз учун 2022 йил охири — 2023 йилгача 1 миллиард евро кўмак беришга ваъда берамиз", — деган у.
Зеленский, шунингдек Йонас Гар билан ҳарбий ёрдам масаласини ҳам муҳокама қилган. Норвегия бош вазири ракета зарбаларидан азият чеккан ҳудудларни бориб кўрган.
Аввалроқ АҚШ Россияга тегишли 330 миллиард доллар активларни музлатиб қўйгани тўғрисида хабар берилганди.







