1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Ургутда эркак қўшнисини ўлдириб қўйди

Айбланувчи марҳумнинг бошига болта билан урган.

Ургутда эркак қўшнисини ўлдириб қўйди

 

Самарқанд вилояти Ургут туманида 31 декабрь куни эркак қўшнисини келишмовчилик сабаб бошига болта билан уриб ўлдирган.

 

Аниқланишича, шу тумандаги "Деҳқонобод деҳқон бозори" яқинида 30 ёшли эркак Б.Х. қўшнисини болта билан бош ва бўйин соҳасига икки маротаба уриб, унинг ҳаётига зомин бўлди. Маълум бўлишича, улар ўртасида аввалдан келишмовчиликлар бўлган.

 

Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, жабрланувчи 3 январь куни вафот этган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Ургут тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25-(Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш), 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ МИБ ходимига болта кўтарган раис жазолангани, Қамашида 17 ёшли қиз қўшни йигитни 29 маротаба пичоқлаб, ўлдиргани ҳамда Андижонда ака ўгай укаларини чопиб ташлагани ҳақида хабар берилганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика