Жамият
|
18 Сентябр 08:33
929
Жамият
|
18.09.2021, 08:33
929

Aндижонда ака ўгай укаларини чопиб ташлади

Aндижон туманида яшовчи фуқаро келишмовчилик сабаб ўгай укаларини чопиб ташлади. Улардан бири кўп жароҳат олиши оқибатида вафот этган.

 

Aндижонда ака ўгай укаларини чопиб ташлади

 

Aниқланишича,  жорий йилнинг 7 сентябрь куни соат 17:00 да Aндижон туманининг “Жаҳонобод” маҳалласида яшовчи фуқаро М.С. ўгай укалари — вояга етмаган Р.С. ва И.С.лар билан ўзаро жанжаллашиб қолиб, уларга чопқи билан зарар етказган.

 

Ўгай ака жанжал давомида дарахт шохларини чопиш учун мўлжалланган чопқи билан Р.С.нинг бош, бўйин, елка, қўл, оёқ ва сон қисмларига уриб, ҳаёти учун хавфли бўлган тан жароҳатлари етказган ва унинг ўлимига сабабчи бўлган. Шунингдек, ака яна бир укаси И.С.нинг ҳам бош, бўйин, елка, қўл қисмларига уриб, оғир турдаги кўплаб тан жароҳатлари етказган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан M.С.ga нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, вилоят прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. M.С.ga нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда эркак ўғлини ўлдириб қўйганди. Шунингдек, Жиззахда ака укасини, қайниука келинойисини пичоқлаб ўлдиргани ҳамда отаси ва унинг рафиқа (ўгай она)сини ўлдииб қўйган чустлик фуқарога суд ҳукми ўқилгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Баҳринисо Мадумарова