Жамият

МИБ ходимига болта кўтарган раис жазоланди

Қарздор Б.Қиличов ижро ҳаракатларини олиб бораётган давлат ижрочиси А.Нафасовга қаршилик кўрсатиб, унга болта билан тан жароҳати етказган.

МИБ ходимига болта кўтарган раис жазоланди

 

Ижтимоий тармоқларда шу йилнинг январь ойида Қашқадарёнинг Касби туманидаги маҳалла фуқаролар йиғини раиси Мажбурий ижро бюроси ходимига болта билан ташланиб, унга жароҳат етказгани ҳақида хабар тарқалган эди.

 

Шу иш бўйича Қарши шаҳрида ўтказилган журналист ва блогерлар иштирокидаги матбуот анжуманида маҳалла раисига қандай чора кўрилгани ҳақида маълум қилинди, деб хабар бермоқда.

 

МИБ Қашқадарё вилоят бошқармаси бошлиғи Одил Паяновнинг айтишича, Касби туманидаги “Хўжақарлиқ” МФЙ раиси Б.Қиличовдан давлат фойдасига солиқ қарзи ва давлат божи ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича хонадонига борилганида, қарздор Б.Қиличов ижро ҳаракатларини олиб бораётган  давлат ижрочиси А.Нафасовга қаршилик кўрсатиб, унга болта билан  тан жароҳати етказган.

 

Ушбу ҳолат юзасидан жорий йилнинг 19 июль куни Б.Қиличовга нисбатан Жиноят ишлари бўйича Миришкор туман суди томонидан 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

 

“Шундай ҳолатлардан яна бири Шаҳрисабз шаҳрида ҳам содир бўлди. Қарздорликни ундириш учун автомашинани олишга борилганда, машинани беришдан бош тортиб, ходимларимизни судраб, машинани ҳайдаб, бостириб ўтиб кетган”, – дейди Одил Паянов

 

Маълумот ўрнида: жорий йилнинг шу давригача Қашқадарёда МИБ ходимига куч ишлатиш билан боғлиқ 5 та ҳолат кузатилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қарздор фуқаро МИБ ходимини темир бўлаги билан уриб калтаклагани ҳамда Қашқадарёда фуқаролар МИБ ходимининг устига бензин сепиб ёқиб юбормоқчи бўлгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

  Чўлпоной Аҳмедова

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"