Жаҳон

Вашингтон Украина масаласига жиддий киришмоқчи

Киевга ёрдам кўрсатиш бўйича умумий раҳбар тайинланади.

Вашингтон Украина масаласига жиддий киришмоқчи

 

Яқин ҳафталар ичида Оқ уй АҚШнинг Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича барча ҳаракатларини ягона миссияга бирлаштиради. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар берди. 

 

Шундан кейин у ягона операцияга айланади ва ўз номига эга бўлади. Бундан ташқари, амалиётга генерал ягона раҳбар этиб тайинланади. У Украина ҳарбийларини тайёрлаш ва ёрдам кўрсатиш масалаларига бошчилик қилади.

 

Амалиётга ном бериш бюрократик расмиятчилик бўлса-да, у бир қанча жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқаради.

 

Биринчидан, бу Вашингтоннинг аниқ ҳарбий-сиёсий можарода иштирок этаётганини билдиради.

 

Иккинчидан, эндиликда Конгресс иттифоқчиларга узоқ муддатга мақсадли молиявий манбалар ажратади.

 

Учинчидан, фақатгина номланган амалиётлар доирасида унда хизмат олиб бораётган ҳарбийлар учун рағбатлантириш ва мукофотлар тақдим этилади.

 

Тўртинчидан, ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун раҳбарнинг тайинланиши Пентагоннинг Украинага доимий ёрдам тақдим этиш жамоасини тузиш истагини кўрсатади. Бу аскарларни тайёрлаш ва ёрдам кўрсатишнинг бир марталик лойиҳалар ўрнига узоқ муддатли стратегия танланганини англатади.

 

Шу билан Пентагон буни ҳозирча расман тасдиқламаган. Мудофаа вазирлиги вакили агар бу каби қадамлар амалга оширилса, зарур маълумот жамоатчиликка дарҳол берилишини маълум қилган.

 

Аввалроқ Вашингтон айрим қуролларни Киевга махфий тарзда етказиб бераётгани тўғрисида хабар берилганди. 

custom img

Эрондаги уруш очарчилик хавфини 360 миллиондан ошириши мумкин

Мамлакатдаги ҳарбий можаро дунёда озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоларини чуқурлаштирмоқда.

custom img

Ҳормуз бўғозида 3200 кема хавфсиз ўтишни кутмоқда

Муқобил йўналишларга ўтиш логистика харажатлари ва етказиб бериш вақтини оширмоқда.

custom img

Назарбоевнинг қизлари Қозоғистоннинг энг бой аёллари рўйхатида етакчиси — Forbes рейтинги

Рейтингда биринчи ўринни 5,4 миллиард доллар билан Динара Кулибаева эгаллаган.

custom img

OpenAI ва ChatGPT АҚШдаги отишма иши бўйича судга тортилиши мумкин

Отишмада ҳалок бўлган талабадан бирининг оиласи ҳужумчи чатботдан маслаҳат олганини даъво қилмоқда.

custom img

Эрон вайронагарчиликларга қарамай урушда ғалаба қозонди — Хоманаий

Эрон олий раҳбари Ҳормуз бўғози назорати янги босқичга кўтарилиши таъкидлади.

custom img

Трамп Эронни Ҳормуз бўғозида тўлов ундиришдан воз кечишга чақирди

Унинг фикрича Теҳроннинг Ҳормуз бўғозидаги ҳаракатлари келишувларга зид ҳисобланади.

custom img

Қирғизистонда қалбаки пул ишлаб чиқарувчи халқаро гуруҳ фош этилди

Махсус операция давомида Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари қўлга олинган.

custom img

АҚШ биринчи хоними Эпштейн билан ҳеч қандай алоқаси бўлмаганини айтди

Мелания Трамп Эпштейн уни Доналд Трамп билан таништиргани ҳақидаги гапларни ҳам рад этди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"