1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Вашингтон яна Москва билан мулоқотга тайёрлигини билдирди

АҚШнинг махсус вакили бу бўйича режаларни очиқлади.

Вашингтон яна Москва билан мулоқотга тайёрлигини билдирди

 

Вашингтон Москва билан қуроллар устидан назорат ўрнатиш мақсадида мулоқот ўтказишга тайёр. Бу ҳақда АҚШнинг ядро қуролини тарқатмаслик бўйича махсус вакили Адам Шейнман маълум қилди

 

"Биз Россия билан келажакда қуролланиш устидан замонавий назорат тизимини яратиш бўйича мулоқот ўтказишга тайёрмиз. Аммо Москва бунга виждонан ёндашиши керак", — деган дипломат.

 

Унинг қўшимча қилишича, АҚШнинг жорий администрацияси ҳокимият тепасига келиши билан ушбу масалада ишни бошлаган. Шу билан бирга Қўшма Штатлар Кремль билан стратегик барқарорлик бўйича мулоқотни ҳам қайтадан бошламоқчи.

 

Аввалроқ АҚШ Россияга стратегик ҳужумкор қуролларни қисқартириш бўйича шартномани узайтиришни таклиф қилганди

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика