Жаҳон

Венгрия Россия гази нархига чегара қўйилишига қарши чиқди

Мамлакат ТИВ бу ҳолатда Европа газсиз қолишидан огоҳлантирди.

Венгрия Россия гази нархига чегара қўйилишига қарши чиқди

 

Россия гази нархига чегара қўйилиши Европа манфаатларига зид келади. Бу ҳақда Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сиярто маълум қилди.

 

Унинг сўзларига кўра, бу тартиб жорий этилган тақдирда Москва ЕИга газ етказиб беришни бутунлай тўхтатади.

 

“Буни тан олиш учун Нобель мукофоти керак эмас”, – деган дипломат.

 

Жума куни Евроиттифоқ энергетика вазирлари учрашуви бўлиб ўтади. Венгриядан ташқари, Ҳозирга қадар Чехия ва Бельгия ҳам газ нархига чегара қўйилишига қарши чиққан. Бу ҳақда чоршанба куни Чехия саноат вазири Юзеф Сикела маълум қилган. У нархга чегара қўйилиши фақатгина сиёсий инструмент эканини, аммо муаммони ҳал қилмаслигини айтган.

 

Аввалроқ Венгрия Россиядан газ сотиб олишни кўпайтиргани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Исроиллик кўчманчилар Ғарбий Соҳилдаги икки масжидга ўт қўйди

Ҳодиса икки кун аввал юз берган қонли тўқнашув ортидан содир бўлди.

custom img

Хитойда “Хунся” тайфун сабаб 700 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинди

Гуандун провинциясида кучли шамол ва жала ёғиши сабаб фавқулодда чоралар кучайтирилди.

custom img

Бадахшонда "Толибон" ва Озодлик фронти ўртасида қуролли тўқнашув юз берди

Қуролли тўқнашувлар кучайиши "Толибон" бошқарувидан норозилик, этник вакиллик ва табиий ресурслар билан боғлиқ муаммолар оқибати сифатида баҳоланмоқда.

custom img

Кремль Тўқаевнинг Украинадаги можарони музлатиш таклифини рад этди

Кремль Тўқаевнинг таклифини амалдаги шароитда амалга ошириб бўлмаслигини билдирди. Россия бу борадаги асосий шарт сифатида ўз мақсадларига эришишни кўрсатди.

custom img

Тўқаев Путинни Украинадаги урушни "музлатиш"га чақирди

Қозоғистон президенти Омскдаги музокараларда можарони "Истанбул формуласи 2.0" асосида ҳал этишни таклиф қилиб, тинчликка буюк давлатлар кафолати остида эришиш мумкинлигини билдирди.

custom img

Сурияда иккита автобус тўқнашди, 35 киши ҳалок бўлди

Дайр аз-Зор–Дамашқ автомобиль йўлида содир бўлган ЙТҲда яна 30 киши турли даражадаги тан жароҳати олди.

custom img

Ҳиндистондаги “Сувараклар” ҳаракати таълим вазири истеъфога чиққач, норозилик намойишларини тўхтатди

Ҳаракат ҳукумат барча асосий талабларни қабул қилганини маълум қилди.

custom img

Руминия ҳаво ҳудудига кирган яна бир дрон йўқ қилинди

Украина жанубидаги жанговар ҳаракатлар фонида мамлакат ҳаво ҳудудига кирган дрон ҳарбийлар томонидан йўқ қилинган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"