1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Венгрия ТИВ: Россияга қарши янги санкциялардан маъно йўқ

Петер Сийярто бу Венгрия миллий манфаатларига зид эканини айтган.

Венгрия ТИВ: Россияга қарши янги санкциялардан маъно йўқ

 

Россияга қарши янги санкциялар ортидан қувишда маъно йўқ. Бу ҳақда Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сиярто россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан музокаралари якунида маълум қилди.

 

“Бизнинг позициямиз аниқ. Янги санкциялар пакетини жорий этишда ҳеч қандай маъно кўрмаяпмиз, бу айниқса, энергетика соҳасига тааллуқли. Бу биз учун “қизил” чизиқ”, – деган дипломат.

 

Унинг сўзларига кўра, Венгрия ўз фуқароларининг Украинадаги низо учун товон тўлашини истамайди. Шу билан бирга вазир ЕИнинг санкциялар бўйича мунозараларида иштирок этишини, аммо уни қўллаб-қувватламаслигини таъкидлаган.

 

Венгрия сўнгги вақтларда Россияга қарши янги чекловлар жорий этилишига қарши чиқиб келмоқда. Бу унинг рус нефть ва газига қарамлиги билан изоҳланади.

 

Аввалроқ Будапешт Россия гази нархига чегара қўйилишига қарши чиққанди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика