Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Интерпол ММБ ходимлари томонидан халқаро қидирувда бўлган чет эл фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлар 2014 йил январь ойида Қозоғистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ташаббуси билан халқаро қидирувга берилган 54 ёшли хорижий давлат фуқароси Ўзбекистон ИИВ Интерпол Миллий марказий бюроси ходимлари томонидан ушланганини кўрсатди.
У бировларнинг мулкини ўғирлаб, ўта йирик миқдордаги фирибгарлик ҳолатини содир этгани учун унга нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси белгиланган.
Шунингдек, нур-султонлик Интерпол Миллий марказий бюросидаги ходимларга фирибгар Қозоғистонда кейинги жиноий жавобгарликка тортилиши учун экстрадиция қилинишидан олдин қўлга олингани ҳақида маълумот келиб тушгани айтилмоқда.
Ҳозирда Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан уни Қозоғистонга экстрадиция қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.