Жаҳон

Халқимни газсиз қолдира олмайман – Эрдўған

Туркия етакчиси Россияга қарши санкцияларга қўшила олмаслигини маълум қилди.

Халқимни газсиз қолдира олмайман – Эрдўған

 

Туркия Россияга қарши санкцияларга қўшила олмайди. Бу ҳақда Ражаб Тоййиб Эрдўған маълум қилди. 

 

Эрдўған бунинг сабабини изоҳлар экан, ўз фуқароларини газсиз совуқда қолдира олмаслигини айтган. 

 

“Биз Россия билан алоқаларни четга сура олмаймиз. Сиз биласиз, мен буни аллақачон тушунтириб берганман, биргина истеъмол қиладиган газимизнинг ярмини Россиядан сотиб оламиз. Бундан ташқари, РФ билан бирга “Аккую” АЭСини қуряпмиз. Биз буни инкор қила олмаймиз. Мен буни Макрон (Франция президенти)га тушунтириб берганимда у : “Сиз ҳақсиз” деб жавоб берди. Биз бу масалада ўзига хосликни сақлаб қолишимиз керак”, – деган у журналистлар билан суҳбатда. 

 

Аввалроқ Эрдўғаннинг вакили Россияга санкция қўлланилмаслиги сабабини очиқлаганди.

 

custom img

Кобулдаги хусусий мактабда портлаш содир бўлди, ўқувчилар жароҳатланди

Ўқувчилар дарслардан чиққанидан кейин мактаб ҳовлисига граната отилган.

custom img

Қозоғистонда 19 ёшли ўзбекистонлик келин вафот этди

У ўлимидан олдин дугонасига эри ширинлик туфайли уни урганини айтган.

custom img

Трамп Макка келишувини Яқин Шарқнинг бирлашуви деб атади

АҚШ президенти мазкур битим минтақа давлатларининг ўзини ҳимоя қилиш имкониятларини кучайтиришини таъкидлаган.

custom img

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Маневрларда Жанубий Кореянинг қарийб 18 минг ҳарбий хизматчиси қатнашмоқда.

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ядровий қурол ишлатиши мумкин

Собиқ конгрессмен АҚШ Эронга қарши ядровий қурол қўллаш эҳтимолини муҳокама қилаётганини маълум қилди.

custom img

Эрон АҚШ аскарларини қўлга олган ёки ўлдирганлар учун мукофот белгилади

Аёллар учун мукофот миқдори икки баравар бўлиши айтилди.

custom img

Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондони йўқ қилинганини маълум қилди

IDF қўмондоннинг Исроил ҳарбийларига қарши ҳужумларни, жумладан, дрон ҳужумларини тайёрлашда иштирок этганини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"