Хавфсизлик эвазига тикланиш: Хитой "Толибон" билан иқтисодий ҳамкорликнинг асосий шартини маълум қилди

"Толибон" билан музокаралар Қатарда бўлиб ўтган.

Хавфсизлик эвазига тикланиш: Хитой "Толибон" билан иқтисодий ҳамкорликнинг асосий шартини маълум қилди

 

Хитой ТИВ Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Мутаққий билан музокаралар юзасидан баёнот берди. Учрашув Доҳада бўлиб ўтган.

 

Унга кўра, Хитой томони Афғонистондаги гуманитар вазиятдан хавотирда эканини билдирган. Шунинг учун инсонпарварлик ёрдами тақдим этилади. Шунингдек, “Толибон”  Афғонистон ҳудудининг Хитойга қарши ҳеч қайси куч томонидан фойдаланмаслигига ваъда берди.

 

Хитой Афғонистонни тиклаш жараёнида иштирок этишга тайёрлигини маълум қилган. Аммо бунинг учун толиблар хавфсизликни тўла таъминлаши керак.

 

Афғонистон ТИВ расмий вакили Абдулқодир Балхий, ўз навбатида, Пекин мамлакат ички ишларига аралашмасликка ваъда берганини маълум қилди.

 

“Дипломатик муносабатлар, савдо, шу билан бирга, афғон талабаларининг Хитой ОТМларида таҳсил олиши муҳокама қилинди”, – деган Балхий.

 

Бундан аввал Ван И Мулла Бародар билан учрашгани ҳамда Қозоғистон орқали афғон аёллари эвакуация қилингани хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика