1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Хитойда чикунгуня вируси билан касалланганлар сони 7000 дан ошди

Гуандон провинциясида вирус тарқалиши ортидан карантин чоралари кучайтирилди.

Хитойда чикунгуня вируси билан касалланганлар сони 7000 дан ошди

Хитойнинг Гуандон провинциясида июль ойидан буён чикунгуня вируси билан боғлиқ 7000 дан ортиқ ҳолат қайд этилди. Маҳаллий расмийлар ҳудудда профилактик ва карантин тадбирларини кучайтирмоқда.

 

Чикунгуня вируси фақат чивинлар орқали юқади. У иситма ва бўғимлардаги кучли оғриқларни келтириб чиқаради, айрим ҳолатларда аломатлар йиллар давомида йўқолмаслиги мумкин. Вирус одамдан одамга юқмайди — фақат вирусни юқтирган одамни чаққан чивин воситасида тарқалади.

 

Хитой расмийларининг таъкидлашича, ҳозирча касаллик енгил шаклда кечмоқда ва беморларнинг 95 фоизи бир ҳафта ичида соғайиб чиқмоқда. Чикунгуня эпидемияси асосан Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиё ҳамда Африкада учраб туради, аммо Хитойда бу миқёсда илк бор қайд этилмоқда.

 

Ўзбекистон Санитария-эпидемиология қўмитаси маълумотига кўра, ушбу вирус мамлакатимизда тарқалиши эҳтимолдан йироқ. Чунки касалликни юқтирувчи чивинлар Ўзбекистон ҳудудида учрамайди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика