Жаҳон

Хитойнинг АҚШдаги элчиси: “Сиз овозингизни ўчириб туришингиз керак”

Хитойнинг АҚШдаги элчиси билан боғлиқ кутилмаган вазият юзага келди. Бу ҳақда “The National Review” хабар берди.

Хитойнинг АҚШдаги элчиси: “Сиз овозингизни ўчириб туришингиз керак”

 

Элчи Цинь Ган АҚШ ва Хитой муносабатлари бўйича миллий қўмитанинг ёпиқ видеоконференциясида Вашингтон вакилларидан овозини ўчириб туришни талаб қилган. Хабарда айтилишича, воқеа август охирида бўлиб ўтган.

 

Элчига икки давлат муносабатларини яхшилаш мақсадида нима қилиш мумкинлиги тўғрисида савол берилган. Бунга жавобан Цинь Ган Вашингтон вазиятни ёмонлаштиришни тўхтатиши зарурлигини айтган. “Аксинча, биз ўзаро келишмовчиликларни ҳал эта олмас эканмиз, овозингизни ўчириб туришингиз керак”, — деб қўшимча қилган. Аммо 31 август куни Хитой элчихонаси тақдим этган стенограммада учрашувдаги бу ҳодиса қайд этилмаган.

 

ОАВ Цинь Ганнинг бу нутқидан кейин элчи агрессив ва ҳужумкор услубда иш олиб бориши мумкинлигини тахмин қилган. Шуниси эътиборлики, у элчи бўлиб тайинланганига ҳали икки ой ҳам бўлгани йўқ.

 

АҚШ Хитой муносабатлари сўнгги йиллар давомида совуқлашган. 2018 йилда бошланган савдо уруши вазиятни янада чигаллаштирди.

 

Бундан аввал Си Цзинпинь ва Жозеф Байден ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтгани хабар қилинган эди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.