1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Хусусий бандлик агентлиги қурбони бўлган ўзбекистонликлар Хорватиядан ватанга қайтарилди

Агентлик уларни ишга жойлаштиришни айтиб, алдаган.

Хусусий бандлик агентлиги қурбони бўлган ўзбекистонликлар Хорватиядан ватанга қайтарилди

 

Хорватияга ишлашга бориш учун ўзбекистонликларр хусусий фирмага алданиб қолди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар қилди.

 

Хусусий бандлик агентлиги билан Хорватияга ишлаш учун борган A.A. ва Р.И. Ўзбекистон фуқаролари ёрдам сўраб мамлакатнинг Будапешт шаҳридаги элчихонасига мурожаат қилган.

 

Маълум бўлишича, улар Ўзбекистондаги хусусий бандлик агентлиги фирибгарлик йўли билан алдаган. Ишга жойлашиш мақсадида чет элга келган ҳамюртлар фирибгарлар тузоғига тушганини кейинчалик англаб етган ва натижада ишсиз, пульсиз, оғир аҳволда қолган. Шу сабабли улар Ўзбекистонга қайтиши учун авиачипта сотиб олишда молиявий ёрдам сўраб элчихонага мурожаат қилган.

 

“Юзага келган вазиятни инобатга олган ҳолда элчихона томонидан Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан ишчи алоқалар ўрнатилган. Ўтказилган суриштирув ва келишувлар натижасида Ўзбекистон Меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш ва уларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан мурожаатчиларга авиачипталар сотиб олиниб, уларнинг ватанга қайтиши таъминланди”, — дейилади «Дунё» АА хабари.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика