1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Дунё / 
  4. Япония иқтисодий вазиятни яхшилаш учун 48 миллиард доллар ажратмоқчи

07:29 / 26.04.2022

1.3k

Япония иқтисодий вазиятни яхшилаш учун 48 миллиард доллар ажратмоқчи

Япония иқтисодий вазиятни яхшилаш учун 48 миллиард доллар ажратмоқчи

Бу маблағ биринчи навбатда нимага йўналтирилиши очиқланди.

 

Япония нарх-наво ошиши оқибатларини юмшатиш учун қўшимча давлат бюджети қабул қилмоқчи. Бу ҳақда Kyodo ахборот агентлиги хабар берди.

 

Унга кўра, ҳукумат 6 триллион 200 миллиард иен (48 миллиард доллар) маблағ ажратиш ниятида. Бу ресурслар биринчи навбатда бензин ва бошқа нефть маҳсулотлари нархини барқарорлаштириш учун йўналтирилади. Шу билан бирга кичик ва ўрта бизнес ҳамда кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатиш чоралари белгиланмоқда. Бу дастур учун эса давлат резервларидаги 1 триллион 500 миллиард иен (11.8 миллиард доллар) ажратилади. Япония ҳукумати ҳозирги вазият пандемия оқибатида юзага келган қийинчиликларни чуқурлаштиришидан хавотирда.

 

Аввалроқ Япония Россия ракета синовлари тўғрисида маълумот тўплаётгани хабар қилинганди.

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика