1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Япония Россиянинг ҳаракатларидан хавотирда

Япония мудофаа вазирлиги Япон ва Охот денгизидаги Россия ҳарбий-денгиз машғулотларини ташвиш билан кузатмоқда.

Япония Россиянинг ҳаракатларидан хавотирда

 

Япония Россия Тинч океан флотининг Япон денгизи ва Охот денгизида ўтказаётган йирик машқларидан хавотир билдирди. Бу ҳақда мудофаа вазири Нобуо Киши маълум қилди, дея хабар берди “ТАСС”. 

 

“Биз буни жиддий ташвиш билан кузатмоқдамиз. Биз буни Украина билан боғлиқ мураккаб вазият фонида Россия ҳарбий-денгиз кучлари имкониятларининг намойиши сифатида баҳолаймиз”, деди у Токиодаги матбуот анжуманида.

 

Вазирнинг сўзларига кўра, Япония ҳарбий-денгиз кучлари 1 февралдан бошлаб Япон ва Охот денгизида Россия Тинч океан флотининг 24 та кемаси ҳаракатларини қайд этган. Россия Федерациясининг Тинч океан флотининг кемалари ва ёрдамчи кемалари бу икки денгизидаги машғулотлар давомида ҳаво мудофааси, денгиз нишонлари ва нишон ракеталарига биргаликда маневр қилиш ва ўқ отишни машқ қилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден бир қанча Европа Иттифоқи ва НАТО давлатлари раҳбарлари билан музокаралар чоғида уларга Россиянинг Украинага ҳужуми 16-февралдан бошланиши мумкинлигини айтганди. 

Насиба Тўхтаева

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика